Кунларнинг бирида уйимиз ёнидаги магазинда кассир қизнинг 5-6 ёшлар атрофидаги бир болакай билан суҳбатини эшитиб қолдим. Кассир қиз айтарди:
— Афсуски, пулинг ушбу қўғирчоқни сотиб олишга етмаяпти-да.
Шунда болакай мен томонга ўгирилди ва сўради:
— Амаки, ростдан менинг пулим қўғирчоқ сотиб олишга етмасмикин?
Мен унинг пулини ҳисоблаб кўриб, жавоб бердим:
— Болажоним, ҳақиқатдан шу қўғирчоқни сотиб олишга пулинг етмаскан.
Болакай барибир қўлидаги қўғирчоқни қўйиб юборгиси келмасди. Davomini o`qish